14 декабрь, чоршанба куни Тошкентдаги Бунёдкор шоҳ кўчасининг Олий Мажлис олдидан ўтган қисми транспорт ҳаракати учун маълум муддатга ёпилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги автоҳаваскорларнинг гуруҳларида ахборот қолдирилган.
Маълумот учун, чоршанба куни Олий Мажлис палаталарининг Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Аввал хабар берилганидек, маросимда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилган. Қасамёддан сўнг, минбарда нутқ сўзлаган.
Олий Мажлисдаги бугунги тадбирда, шунингдек, Абдулла Арипов бош вазир лавозимига тасдиқланиши ҳам кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)