Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевнинг виртуал қабулхонаси ИИВнинг расмий сайтида тест кўринишида иш бошлади, дея хабар бермоқда UZ24.
Фуқаролар сайтдаги электрон шаклни тўлдирган ҳолда вазирга ўз мурожаатларини юборишлари мумкин. Унда мурожаат мақомини текшириш функцияси ҳам мавжуд. Фуқароларнинг мурожаати расмий мақомга эга бўлади. Аноним, туҳматга, ёлғонга асосланган, мазмунида ҳақорат сўзлар мавжуд ҳамда бир маротаба жавоб берилган қайта мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Изоҳ (0)