Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 13 декабрь куни Шавкат Мирзиёевни Бош вазир лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши ҳукуматнинг ҳам истеъфога чиқишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)