Ҳиндистонда «Варда» довулининг яқинлашиши муносабати билан мамлакат жануби-шарқидаги пастқам ерларда истиқомат қилувчи 15 минг киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳинд метеорологларининг маълумотларига қараганда, довул Тамилнад ва Андхра-Прадеш штатларининг соҳилбўйи туманларига ёпирилади. Шу муносабат билан балиқчиларга денгизга чиқмаслик тавсия этилди.
Бундан ташқари, ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий авиация шай ҳолатга келтирилди.