2016 йилнинг 2 октябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 10 ёшли А.Турсунов ва А.Қурбонов сентябрь ойидан қатнай бошлаган Андижон–Тошкент йўналишидаги поезд ойнасига тош отиб, уни синдирган. Бу ҳақда «Постда» нашрига асосланиб, «1news.uz» хабар бермоқда.
Поездни тошбўрон қилиш ҳолати Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қўштепа, Олтиариқ туманларида ҳам қайд этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан болаларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра жарима солинган.
Бундан ташқари, етказилган зарарни ота-оналардан ундириш бўйича даъво киритилгани таъкидланмоқда. Маълум қилинишича, йўловчи поезд вагонининг битта ойнаси 5 миллион сўмдан ортиқ туради.
Хабарда таъкидланишича, Фарғона вилояти халқ таълим бошқармаси раҳбари З.Тешабоев ўқувчилар томонидан бундай салбий ҳаракатлар содир этилмаслиги учун мактаб дастурига бу борада қўшимча дарс киритиш лозимлигини айтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.