Пентагон АҚШ томонидан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши олиб борилаётган ҳарбий кампанияни кучайтиришга қаратилган қатор таклифларни тайёрламоқда, уларни у мамлакатнинг сайланган президенти Дональд Трампга тақдим этмоқчи, деб ёзади «ТАСС».
The Wall Street Journal маълумотларига кўра, ушбу таклифлар, шу жумладан, Оқ уйнинг жанг майдонида тактик ва бошқа ҳарбий қарорлар устидан назоратини сусайтириш ҳамда ушбу планда Пентагонга устунлик тақдим этишни ўз ичига олади.
АҚШ мудофаа вазирлиги Трампга кўриб чиқиш учун тақдим этадиган ўзгаришлар, шунингдек, қандайдир муайян операцияни амалга оширишга йўналтириладиган ҳарбий хизматчилар сонига алоқадор чекловларни сусайтиришдан ҳам иборат бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Пентагон авиазарбалар бериш ёки турли жанговар миссиялар ўтказиш учун якуний рухсат бериш олдидан Вашингтонда ўтказиладиган текширувларнинг сонини ва пухталик даражасини камайтиришни ҳам таклиф этиши мумкин.
Газета маълумотлари бўйича, потенциал тавсиялар амалга ошган тақдирда, АҚШнинг ИШИДга қарши кураш бўйича умумий стратегиясини тубдан ўзгартирмайди, аммо ҳарбийларга бевосита жанг майдонида қарорлар қабул қилиш чоғида кўпроқ эркинлик бериши мумкин.
Изоҳ (0)