Болгарияда суюлтирилган газ тўлдирилган 26 цистерна билан ҳаракатланаётган юк поезди издан чиқиб кетди ва портлаш юз берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Авария 10 декабрь, шанба куни эрталаб Шумен шаҳридаги Хитрино аҳоли пунктида содир бўлди. Ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлгани, 25 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани билдирилмоқда. Портлаш жойида 20 дан ошиқ бино вайрон бўлган, уларнинг остидан 12 киши чиқариб олинди.
Барча ярадорлар касалхонага етказилди. Ҳалокат жойида шифокорлар ва қутқарувчилар ишламоқда.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)