Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике клуб етакчиси Лионель Мессининг каталонияликлар билан амалдаги келишувини узайтириши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».

Фото: 101 Great Goals

Фото: 101 Great Goals

«Музокаралар бошлангани мени бироз хотиржам қилмоқда. У ‘Барселона’ билан шартномасини узайтирадиган футболчилардан бири бўлади. Мессининг келишуви узайтирилгани эълон қилинганидан сўнг уни нишонлаймиз. Агар бу ҳақда эълон қилинса, албатта. Айни вақтда Мессининг клубдаги келажаги ҳақида ҳеч қандай тахмин қила олмайман», – деди Энрике.

Олдинроқ Лионель Мессининг отаси Хорхе ўғлининг каталонияликлар билан шартномасини муҳокама қилиш учун Испанияга келгани ҳақида хабар берилганди. Томонлар Рождество байрамига қадар шартнома борасида келишиб олмоқчи экани таъкидланганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Шимолий Корея ҳарбийлари Жанубий Корея ва АҚШ машғулотларига жавобан ўт очган
Маҳаллий
«Аэрофлот» Тошкент ва Самарқандга мунтазам парвозларни йўлга қўяди
Спорт
ЖЧ—2022 да чорак финалнинг учта жуфтлиги маълум бўлди