Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 2015 йилдаги даромади 227 миллион долларни ташкил қилганди. Ушбу маълумот португалиялик футболчининг агентига Жорже Мендешга тегишли фирманинг расмий сайтида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ Германиянинг «Шпигель» ҳафталик газетаси Football Leaks онлайн платформасига асосланиб, Криштиану Роналду бир неча йиллардан буён пулларини Виржиния оролларига қарашли офшорларда сақлаши ва бунинг ортидан бир неча ўн миллион евро солиқ тўлашдан қочгани ҳақида маълум қилганди. Тахминларга кўра, футболчи рекламадан тушган даромадларининг 75 миллионини айнан офшор фирмаларга йўналтирган.
«Мазкур ҳужжат солиқ органлари Роналдунинг активлари ва даромадлари ҳақида маълумотга эга эканини тасдиқлайди. Футболчи барча солиқ мажбуриятларига профессионал фаолиятини бошлаган вақтдан буён барча мамлакатларда амал қилиб келади ва унда бу борада муаммолар бўлмаган. Роналду ва унинг вакиллари ҳукумат расмийлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр», – дейилади хабарда.
Роналду ва у билан боғлиқ солиқ бўйича эҳтимолий фирибгарлик юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)