АҚШ президенти Барак Обама америкалик астронавт Жон Гленнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Оқ уй матбуот хизматига таяниб.
«Жон Гленнинг ўлими натижасида халқимиз ўз кумиридан, рафиқам Мишель иккаламиз эса дўстимиздан айрилдик», — дея таъкидлади Обама.
Президентнинг айтишича, Гленн «бизни қачонлардир Марсга элтиб қўювчи миллионлаб олимлар, муҳандислар ва астронавтларни илҳомлантирган».
Янги сайланган президент Дональд Трамп, ўз навбатида, Гленн космик маконнинг «бўлғуси тадқиқотчилари авлодини илҳомлантирган» қаҳрамон бўлганини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ тарихида илк орбитал парвозни амални оширган астронавт Жон Гленн 95 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)