АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Афғонистондаги Америка қўшинларининг ҳарбий қўмондонлиги билан маслаҳатлашувлар олиб бориш учун Кобулга етиб келди, деб ёзади «Интерфакс» Associated Press’га таяниб. Ташриф ҳақида олдиндан маълум қилинмаган.
Таъкидланишича, сафар дастурига вазирнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашуви ҳам киради.
Пентагон вакили Питер Кук журналистларга маълум қилишича, «Афғонистон раҳбарияти билан учрашув чоғида вазир афғон хавфсизлик кучларининг ошган имкониятлари масалаларини муҳокама қилади». «Шу билан бир вақтда, вазир Афғонистонниг жанговар қобилиятларини, шу жумладан, авиацияни кучайтириш бўйича ҳаракатларни муҳокама қилади», — дея қўшимча қилди Кук.
Изоҳ (0)