Австралиянинг Сидней шаҳридаги Таронга ҳайвонот боғи итни бўғаётгани учун кенгуруга мушт туширган Грейг Тонкинсни ишдан бўшатмайди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Декабрь ойи бошида машҳур бўлиб кетган видео июнь ойида, Тонкинс ва унинг дўстлари овда бўлганида суратга олинган. Грейг Тонкинснинг дўсти Мэтью Аморнинг айтишича, унинг қилган иши кутилмаган бўлди.
«Бу кулгули бўлди, чунки Грейг орамизда энг хотиржами. Унинг кенгуруга йўллаган зарбасидан кейин роса кулдик», – деди Метю Амор.
The Guardian’нинг таъкидлашича, Тонкинснинг хатти-ҳаракати катта муҳокамага сабаб бўлди. Жонзотларни ҳимоя қилувчи активистлар 6 йилдан буён ҳайвонот боғида ишлаётган эркакнинг ҳайдалишини талаб қилди. Шунга қарамай, ҳайвонот боғи раҳбарияти Тонкинсни ишдан бўшатмасликка қарор қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)