Япониянинг Сикоку оролида жойлашган Коти префектураси соҳилларида АҚШнинг FA-18 қирувчиси-бомбардимончиси қулади. Бу ҳақда, NHK телеканалига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Япония мудофаа вазирлигига кўра, ҳалокатга учраган самолёт АҚШ денгиз пиёда қўшинларининг «Ивакуни» ҳарбий авиабазасига (Ямагути префектураси) тегишли эди.
Учувчи катапультадан фойдаланишга улгурди ва омон қолди. Жабрланганлар ҳақида ахборот йўқ. Айни пайтда мудофаа вазирлиги воқеа тафсилотларини ойдинлаштирмоқда.
Изоҳ (0)