7 декабрь эрталабки соатларда Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида нефть ва нефть маҳсулотларини ўғирлаб, ноқонуний реализация қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйишга қаратилган махсус операция бошланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси ахборотига кўра, операция чоғида вилоятда нефть ўғирлашда гумонланган шахслар гуруҳи қўлга олинди. Уларниг ёнидан нефть ва нефть маҳсулотлари солинган автоцистерналар топилди.
Бундан ташқари, радикал оқимлар тарафдорлари бўлган бир гуруҳ шахслар ҳибсга олинди. Ушбу гуруҳ нефть ўғрилиги билан шуғулланган шахсларга ҳомийлик қилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)