Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Sky News телеканалига берган интервьюсида Жанубий Корея президенти ким эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмади. Бу ҳақда, The Washington Post шарҳловчиси берган ахборотга таяниб, InoPressa маълум қилди.
Интервьюни журналист Дермот Мёрниген олаётган эди.
«Биз бу ерда, пабдаги каби, ‘Дунё мамлакатлари етакчилари’ викторинасини уюштирмаймизку», — деб жавоб берди Жонсон Мёрнигеннинг саволига.
«Дермот, сизни ҳурмат ила ушбу суҳбатни давом эттириш учун пабга чақираман, — сўзида давом этди у. — Ғалати ҳиссиётим бор: агар ҳозир жавоб берсам, сиз мени саволлар билан безовта қилишда давом этасиз».
Шу сўзларни айтиб, Жонсон қулоқликни ечди ва интервью жойини тарк этди.
Изоҳ (0)