Хитойнинг Шаньдун провинцияси маъмурий маркази – Цинань шаҳрида 3 декабрь, шанба куни фабрика биноларидан бирининг қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, фабриканинг 9 ишчиси вайроналар остида қолган. Қутқарувчилар 4 кишини қутқариб қолди, яна 5 нафарининг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)