Ўзбекистон Президенти сайловида соат 12:00 гача сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 45,52 фоизи ёки 9,3 миллион сайловчи овоз беришда иштирок этди.
Бу ҳақда Сайловни ёритиш бўйича матбуот марказидан «Дарё» мухбири Мадина Нурман маълум қилди.
Президент сайлови тўғрисидаги қонунга мувофиқ, сайловда рўйхатга киритилган сайловчиларнинг камида 33 фоизи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган деб ҳисобланади.
Тошкент вақти билан 11:00 ҳолатига кўра, 33,73 фоиз сайловчи овоз беришда қатнашиб бўлган эди.
Сайлов Тошкент вақти билан 6:00 да бошланган ва 20:00 гача давом этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)