2016 йилнинг 28 ноябрь – 3 декабрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Ўш шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қирғистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштириш давом эттирилди ҳамда давлат чагерасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилишга киришилди.
Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашувини 2016 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)