3 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 4 декабрда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Президент сайловида МДҲ халқаро кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи директори Сергей Лебедев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида МДҲ кузатувчилар миссияси фаолиятининг амалий масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, С. Лебедев 29 ноябрь куни миссия томониндан тақдим этилган сайловга тайёргарликни кузатиш жараёни тўғрисидаги оралиқ ҳисоботнинг асосий мазмуни ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, учрашувда МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, 2017 йил апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган ТИВКнинг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)