Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасини қўлга киритгани ҳақида «Оламспорт» маълум қилди. Нашрнинг қайд этишича, чарм қўлқоп устаси профессионал боксда муваффақиятли юриш қилмоқда.
Россия пойтахти Москва шаҳридаги бокс кечасида Эргашев беларуслик Илья Раутскийга қарши рингга чиққан ҳамда 2-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратган.
Аслида ўзбекистонлик боксчи угандалик Соломон Богерага қарши жанг қилиши керак эди. Бироқ Москвадаги кеча ташкилотчилари жангни бир кун аввалга сурибгина қолмай, Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақибини ҳам ўзгартирган.
Россиялик мураббий ва промоутерлар билан иш олиб бораётган Шоҳжаҳон эндиликда АҚШ рингларида жанг қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)