Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ устози Хосе Антонио Камачо Габон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, 61 ёшли мутахассис икки йил давомида Габон термасига устозлик қилади. Камачонинг сўнгги иш жойи Хитой термаси бўлган. Мутахассис у ерда 2011–2013 йиллар давомида ишлаган.
Маълумот учун, Хосе Антонио Камачо футболчилик фаолиятини «Реал»да (1973–1989 йиллар) ўтказган. Мадрид клуби сафидаги 414 ўйинида Камачо 9 та гол киритган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)