Гамбия президенти Яйя Жамме сайловдаги мағлубиятини тан олди. Мамлакат сайлов комиссияси раҳбари Алье Момар Нжиенинг баёнотига кўра, Бирлашган демократик партия номзоди Адама Бэрроу сайловда ғолиб бўлди, деб хабар беради Meduza.
Дастлабки натижалар Бэрроу мамлакат пойтахти Банжулда берилган овозлар сонига кўра етакчилик қилаётганини кўрсатди.
Бэрроунинг ғалабаси мамлакат 1965 йилда Британиядан мустақиллигини эълон қилганидан буён биринчи марта тинч йўл билан ҳокимият алмашиши бўлади.
Изоҳ (0)