Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев роппа-роса бир йилдан кейин лавозимини тарк этишга ва мамлакатни бошқа етакчи бошқаришига сўз берди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Атамбаев 2011 йилда Қирғизистон президентлигига сайланган бўлиб, унинг ваколатлари муддати 2017 йилнинг охирида тугайди.
«Бугун президент бўлганлигимнинг олтинчи йили кетмоқда. Вақт жуда тез ўтади, Қирғизистон фуқаролари ёрдамида жуда кўп нарса қилишга эришдик деб ўйлайман. Ҳозир бутунлай бошқа мамлакатмиз. Бир йилдан кейин бу ишимдан кетаман ва яна икки—уч йилдан кейин нималар қила олганлигимиз янада яққол кўринади», — деди Атамбаев.
У ўзидан кейин ким унинг ўрнини эгаллашини билмаслигини таъкидлаб ўтди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)