«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, «Реал» футболчиси Роналду ҳамда «Манчестер Сити» юлдузи Серхио Агуэро ФИФА ҳамда Халқаро профессионал футболчилар уюшмалари федерацияси (FIFPro) версиялари бўйича 2016 йилнинг энг яхши ўйинчилари термасига киритишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Йил термасига дарвозабон, тўрт ҳимоячи, уч ярим ҳимоячи ва уч ҳужумчи киради. Энг яхши ўйинчилар 75 мамлакат вакили бўлган 25 минг профессионал футболчи иштирокидаги овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Номзодлар рўйхатида айни пайтда 55 футболчи бор. Улар орасида — «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон, «Бавария» ҳимоячиси Филипп Лам, «Барселона» ҳужумчиси Неймар ва бошқалар.
Рамзий термага киритилган 11 футболчининг номлари ФИФАнинг 2017 йил 9 январда Цюрихда ўтадиган маросимида ошкор этилади.
Изоҳ (0)