АҚШ президенти Барак Обама рафиқаси Мишель ўз номзодини давлат раҳбари лавозимига илгари сурмаслигига ишончи комил эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Мишель ҳеч қачон президентлик учун номзодини илгари сурмайди», — деди Обама Rolling Stone журналига берган интервьюсида.
Шу билан бирга у рафиқаси америкаликлар учун фикри муҳим бўлган истеъдодли инсон эканлигини қўшимча қилди.
«Ҳазиллашиб шундай дейишим мумкин, у сиёсат билан шуғулланишни исташ даражасидан анча ақлли», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳозирги биринчи хонимни мамлакат раҳбари лавозимига номзодини қўйишга фаол ундай бошлади.
Gallup марказининг охирги тадқиқоти натижаларига кўра, америкаликларнинг 80 фоизга яқини Мишель Обаманинг фаолиятини ижобий баҳолайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)