Франциянинг «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ва Англиянинг «Арсенал» клуби хавбеки Месут Ўзил Мадриднинг «Реал» жамоасига қайтишни истамоқда. Бу ҳақда, Marca нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ди Мария «Қироллик клуби»ни тарк этганидан кейин фаолияти ривожланишидан норози ва «ПСЖ»да ўзини бахтли ҳис қилмаяпти. Аргентиналик футболчи Франция футболчига кўника олмаётгани таъкидланмоқда.
Месут Ўзилнинг «Арсенал» билан келишуви муддати 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Германиялик футболчи «тўпчилар» билан шартномасини узайтириш борасида музокараларни якунламади. Қайд этилишича, Ўзилнинг Мадрид клубига қайтиш эҳтимоли бор.
Маълумот учун, Ди Мария «Реал» сафида 2010–2014 йилларда тўп сурган. Месут Ўзил 2010–2013 йиллар давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)