United Airlines авиакомпаниясининг Янги Орлеан шаҳридан Хьюстонга етиб келган самолёт қўнишдан сўнг ҳаракатдан тўхтамаган бир пайтда йўловчи аёл ундан сакради. Бу ҳақда, ABC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, самолёт белгиланганидан ярим соат олдин қўнди. Аёл ҳаво кемаси тўхташини кутиб ўтирмай, қўшимча люкни очиб, қанотга чиқди ва ерга сакради.
Аёл полиция ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди. Айни пайтда шифохонада унинг руҳий ҳолати текширилмоқда.
Округ прокуратураси айблов илгари суришдан бош тортди, Федерал қидирув бюроси ҳам воқеани тергов қилмаслиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)