Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эртага — 30 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда Тошкентнинг «Локомотив» клуби Қаршининг «Насаф» жамоаси билан беллашади.

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ
Учрашув олдидан ҳар икки клуб бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди, деб ёзди «Championat.asia».

Рўзиқул Бердиев — «Насаф»

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

«Кубокнинг амалдаги эгаси сифатида уни ҳимоя қилишни истаймиз. Биз ‘Локомотив’га қарши чемпионат ўйинларида муносиб ўйнадик ва ҳар қандай рақиб билан беллашишга тайёрлигимизни исботладик. Эртанги ўйинга атаб тузилган режамиз бор. Футболчиларни руҳан яхши тайёрладик».

«‘Насаф’ Артур Геворкянга ҳам, Драган Черанга ҳам боғланиб қолмаган. Биз жамоавий футбол кўрсатамиз ва ҳеч кимга боғланиб қолмаймиз».

Андрей Микляев — «Локомотив»

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

«‘Насаф’ биз учун энг қийин рақиб. ‘Бунёдкор’ ва ‘Пахтакор’ билан ҳам ўйнадик. Аммо Қарши клуби кўпроқ ташвиш туғдирди. Чемпионат доирасидаги ўйинда улар икки дақиқа ичида иккита гол уришди. Бу эса кўп нарсадан далолат беради».

«Пенальтилар сериясига атайин тайёргарлик кўрмадик. Яхши ниятда келганмиз».

«Насаф» — «Локомотив» клублари ўртасидаги Самарқандда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финали 13:00 дан бошлаб «Спорт» телеканалида намойиш этилади. Эртанги беллашувда «Насаф» кўк, «Локомотив» эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)