Хакерлар Япония Мудофаа вазирлиги ва мамлакат қуролли кучлари компьютер тизимига киришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Таъкидланишича, киберҳужум сентябрь ойида амалга оширилган. Тахминларга кўра, хакерлар тизимнинг заифлигидан фойдаланиб, бир қанча маълумотларни ўғирлаган. Киберҳужумнинг аниқ зарари ҳозирча аниқланмаган.
Япония Мудофаа вазирлигининг расмий вакиллари киберҳужум борасида изоҳ беришдан бош тортди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)