«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 13-тури доирасида «Вест Ҳэм»га қарши ўйин вақтида техник зонада сув идишини тепиб юборгани учун бош ҳакам Жонатан Мосс португалиялик мутахассисни захира ўриндиғидан четлатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Учрашувнинг 27-дақиқасида бош ҳакам Поль Погбанинг симуляцияси учун унга сариқ карточка кўрсатди. Бундан ғазабланган Моуриньо сув идишини тепиб юборди ва захира ҳакамига ўз норозилигини билдирди.
Натижада Жонатан Мосс португалиялик мураббийни захира ўриндиғидан четлатди. Моуриньо ўйинни трибунадан томоша қилишига тўғри келди.
«Манчестер Юнайтед» матбуот хизматининг маълум қилишича, Жозе Моуриньо учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжумаги келмади. 53 ёшли мутахассиснинг ўрнига унинг ёрдамчиси Руй Фариа журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо «Бёрнли»га қарши Англия чемпионати 10-тур ўйинида ҳам ўзини номуносиб тутгани учун техник зонадан четлатилганди.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Ҳэм» ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)