Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ИШИД террорчилик гуруҳи Европанинг бир қатор давлатларида терактлар уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда 28 ноябрь, душанба куни The Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Нашр жангарилар Суриянинг Манбиж шаҳридан чекинаётганда Ғарб коалицияси томонидан қўлга киритилган, генерал Руперт Жонснинг маълумотларига таянмоқда.

Нашрнинг эслатишича, махсус хизматлар ўтган ҳафта Францияда терактнинг олдини олишга эришган. Аввалроқ Францияда 20 ноябрга ўтар кечаси беш нафар экстремист қўлга олинганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Уларнинг ёнидан ўқотар қурол топилган.

«Бутун дунё бўйича ҳужумларга тайёргарлик кўрилганлигини кўрсатувчи кўп сонли ахборотлар, ҳужжатлар ва электрон материаллар мавжуд. Уларнинг устида иш олиб борилмоқда», — деди америкалик ҳарбий раҳбар.

Жонс жангариларнинг Мосулдаги таянчи қулагандан сўнг уларнинг янада кўпроқ режалари қўлга киритилишига ишонч билдирди. Халқаро коалиция баҳорда Мосулни террорчилардан озод қилишни режалаштирмоқда.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова