Чеченистоннинг «Кавказ» трассасида учта машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 28 ноябрь, душанба куни республика раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Менга маълум қилишларича, ‘Кавказ’ трассаси яқинида йирик авария юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга Ford машинасининг ҳайдовчиси 1976 йилда туғилган Алам Хожаев сабаб бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, у маст аҳволда бўлган», — деб ёзди Қодиров.
Хожаев қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ‘Ваз-21014’ билан рўпарадан тўқнашган. ЙТҲда учта машина иштирок этган. Оқибатда етти киши — Хожаев, унинг амакиваччаси, ўн ва 14 ёшли икки қиз, шунингдек, 26 ёшли қиз ва икки нафар эркак ҳалок бўлган. Яна икки киши оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Чеченистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)