ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Сурия мухолифати отрядларига қарши кимёвий қурол қўллади. Бу ҳақда Туркия бош штаби баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
Идоранинг баёнотига кўра, Сурия шимолидаги ал-Холидия тумани ракеталар билан ўққа тутилди. Ҳарбийларнинг фикрича, снарядлар таркибида заҳарли газлар бўлиши мумкин. Бу 22 нафар аскар текширувдан ўтказилганидан сўнг маълум бўлди.
Бош штаб маълумотига кўра, тўқнашувда мухолифат қўшинларининг 14 жангчиси жароҳатланди. Ўз навбатида, Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Анифа туманидаги авиарейд чоғида тўрт нафар террорчини йўқ қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)