Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг коинот кенгликларини назорат этиш тизими янги комплекслари Олтой, Узоқ Шарқ, Бурятия ва Қримда жойлаштирилади. Бу ҳақда Ҳаво-космик кучлари коинот қўшинлари қўмондонининг синовлар бўйича ўринбосари, полковник Андрей Ивашина маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Яқин йилларда Россия Федерацияси ҳудудида коинот кенгликларини назорат этиш тизими янги комплекслари жойлаштирилади. Бу янги авлод махсус радиотехник назорат ва оптик-электрон комплекслари тармоқлари бўлади. Улар Олтойдан ташқари Россиянинг бошқа минтақалари — Узоқ Шарқ, Бурятия ва Қримда ҳам жойлаштирилади», — таъкидлади Ивашина.

Полковникка кўра, мазкур комплексларнинг аввалгиларидан асосий афзаллиги уларнинг янги элемент негизида қурилгани ҳисобланади. Улар ишга туширилиши билан Россия Ҳаво-космик кучлари Ер атрофи кенгликларини доимий назорат этиш имконига эга бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди