Каспий денгизида Эрон миллий нефть компаниясига қарашли вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда, IRNA агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Беҳшаҳр ҳокими (Эрон шарқидаги Мозандарон вилояти) Ҳолиқ Сажжодийнинг маълум қилишича, уч йўловчининг танаси Қизил ярим ой жамияти қутқарувчилари томонидан аниқланиб, эвакуация қилинди. Қолган икки қурбоннинг танасини топиш учун қидирув операциялари давом эттирилмоқда.
Вертолёт техник носозлик туфайли қулагани маълум қилинмоқда. Вертолёт Амир Кабир платформасидан бир кишини қутқариб, манзилига қайтаётган эди.
Изоҳ (0)