Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги “Сурхон” давлат қўриқхонасида ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти экология бошқармаси хабар берди.
Тезкор тадбир давомида фуқаролар — Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида яшовчи Э.А. ва Қизириқ тумани “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи Б.Б. қўриқхона ҳудудига ноқонуний киргани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 82-моддаси (муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳар бир фуқаро БҲМнинг 10 баробари — 3 миллион 400 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
- Аввалроқ Тошкент вилоятида экология инспекторлари браконьерлар ҳужумига учрагани хабар қилинганди.
- Ҳуқуқбузарлар инспекторларга ҳужум қилиб, уларни сувга итариб юборган. Шунингдек, браконьерлар инспекторларнинг резина қайиғини ёрган. Инспекторлар дарё қирғоғига сузиб чиққан.
- Бош прокуратура ҳужум қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)