Венесуэла президенти Николас Мадуро Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимига кутилаётган инаугурациясини шарҳлар экан, уни замонавий Россияни янги супер давлат даражасига олиб чиққан энг буюк жаҳон етакчиларидан бири деб атади, дея “РИА Новости” хабар берди.
7 май куни Россия президенти қасамёд қилади ва расман давлат раҳбари лавозимига киришади.
Владимир Путин — бу дунёнинг энг буюк раҳбарларидан бири, у Россияни 1991 йилдаги парчаланиш ва буюк тўқнашувдан кейин янги супер кучлардан бирига айлантирган. У мамлакатни иқтисодий, ижтимоий, технологик ва ҳарбий тараққиётнинг энг юқори поғонасига олиб чиқди, — деди Мадуро “Мадуро билан+” дастурида.
Мадуронинг сўзларига кўра, сўнгги сайловлардаги ғалаба Россия халқи Путин тарафида эканидан далолат беради.
Президент Путин, халқимиз сизни яхши кўради, сизни қўллаб-қувватлайди ва ҳурмат қилади, — дея қўшимча қилган Венесуэла президенти.
Изоҳ (0)