Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича 17–18 ёшлилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 25 ноябрь, жума куни финалчилар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Хабарда қайд этилишича, ярим финал баҳсларида ўзбекистонлик 4 нафар чарм қўлқоп устаси иштирок этди. Улардан фақатгина бир нафари ғалаба қозониб, финалга чиқди.
-60 килограмм вазнда қатнашаётган Билолбек Мирзараҳимов туркиялик Нежат Экинчини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Олтин медаль учун беллашувда ўзбекистонлик боксчи АҚШ вакили Делант Жонсонга қарши рингга кўтарилади.
-52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Отабек Холматов ярим финалда япониялик Хаято Суцумига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва бронза медалига сазовор бўлди.
-56 килограмм вазндаги Шунқор Абдурасулов америкалик Марк Кастрога 0:4 ҳисобида, -91 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Шоҳруз Раҳимов эса россиялик Владимир Ужунянга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шунқор Абдурасулов ва Шоҳруз Раҳимов ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)