Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда миниатюрачи рассомлар асарлари кўргазмаси очилди, деб ёзади ЎзА. Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод Шарқ миниатюраси композициясига пейзаж, портрет жанрларини биринчилардан бўлиб киритган. Унинг асарларида тасвирлар уйғунлиги, ранглар тиниқлиги ва ҳаракатлар силсиласи моҳирлик билан ифода этилган. Бугунги кунда миниатюра асарлари қадим анъаналар муштараклигида замонавий шакл ва кўринишда юксак маҳорат билан яратилмоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейида намойиш этилаётган «Фарҳод ва Ширин», «Оила», «Донишманд ила суҳбат», »Зарварақ», «Илҳом париси», «Анор», «Маликани кутиб олиш», «Камолиддин Беҳзод шогирдлари билан», «Бахт қуши», «Сабъаи сайёр», "Қўғирчоқлар рақси», «Базм», «Орзу, чопқир отлар» каби миниатюра асарларида бу янада яққолроқ намоён бўлди.

«Ўзбекистоннинг ҳозирги санъатида миниатюра лакли миниатюра, деворий нақшлар, ёғоч, мато ва чармдаги миниатюрани ўз ичига оладиган кенг қамровли бадиий-услубий йўналишга айланди» — дейди миниатюрачи рассом Тойир Болтабоев.

Кўргазмада К.Абдуллаев, А.Каримов, К.Мирзаев, Ш.Шоаҳмедов, Т.Каримов, Ҳ.Мирсоатов, К.Омонов, Н.Холматов, Д.Тошев, Б.Ҳожиматов, Б.Тоҳиров сингари миниатюрачи рассомлар асарлари намойиш этилмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати