Синай ярим оролида террорчиларнинг назорат-ўтказиш пунктига қилган ҳужуми оқибатида Миср армиясининг камида 8 ҳарбийи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қуролланган террорчилар Синай шимолидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди. Машина ичига жойланган бомбанинг портлаши ва отишма оқибатида 8 ҳарбий ҳалок бўлди», – деди Миср армияси вакили.
Хабарда қайд этилишича, отишма оқибатида ҳужум қилган 3 террорчи йўқ қилинди. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Содир этилган ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)