Россиянинг Екатеринбург шаҳри нашрлари автобус кондукторининг 9 ёшли қизчага муносабати ҳақида ёзди, дейилади «Газета.ru» хабарида. Гап ойлик йўл чиптасини уйида унутиб қолдирган 9 яшар қизчани 30 градус совуқда автобусдан тушириб юборган кондуктор ҳақида бормоқда.
«Қизимнинг айтишича, изғиринда уни автобусдан ҳайдашган. У эса уч бекат йўлни пиёда босиб ўтишга мажбур бўлган. Йўл у қадар узоқ кўринмаслиги мумкин, бироқ бундай қаҳратонда шу йўл ҳам ёш болага кўплик қилади. У менга кондуктор қандай қилиб тушириб юборгани ҳақида сўзлаб берди. Мана шундай совуқ об-ҳавода болани автобусдан ҳайдашга унинг ҳуқуқи борми», — деб айтиб ўтган қизчанинг онаси.Она автобус автопаркларини боғлаб турувчи ташкилотга шикоят билан мурожаат қилди. Маълум бўлишича, автобусда бўлган йўловчилардан бири ҳам айнан шу воқеа юзасидан ариза йўллаган. Шикоят юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)