Янги Зеландиянинг Шимолий ороли соҳилларида 5,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, ерости силкинишлари эпимаркази Каслпойнт шаҳридан 75 километр шарқда, унинг ўчоғи эса ўн километр чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумотлар келиб тушмади.
13 ноябрь куни Янги Зеландияда 7,5 магнитудали ер силкиниши қайд этилган. Табиий офат оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Зилзила етказган зарар миллиардлаб долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)