Хитойда Шэньси провинциясининг ер ва табиий ресурслар бошқармаси собиқ бошлиғи Ван Дэнцзи 66,24 миллион юань (тахминан 9,67 миллион доллар) пора олгани учун бир умрлик қамоққа маҳкум этилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Суд Ван Дэнцзи 2003—2013 йиллар давомида ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, пора олган деб топди.
У, шунингдек, сиёсий ҳуқуқлардан бутун умрга маҳрум этилди, унинг шахсий мулки эса мусодара қилинади.
Ван Дэнцзи сентябрда партия интизомини бузгани учун Хитой Коммунистик партияси сафидан ўчирилган эди.
Коррупцияга қарши кураш бўйича кенг кўламли кампания 2012 йил ноябрида Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимини, 2013 йил мартида эса Хитой Халқ Республикаси раиси лавозимини эгаллагач, бошланган эди. Ўшандан буён минглаб амалдорлар партия интизомини бузгани ва коррупция учун жазоланди.
Изоҳ (0)