Япония императори Акихитонинг келини малика Кико ва набираси шаҳзода Хисахито йўл-транспорт ҳодисасига дуч келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автоҳалокат Канагава префектурасининг Сагамихара шаҳрида рўй бергани билдирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган автомобиллардан бири олдинда кетаётган машинага бориб урилган, бироқ бунда айнан ким айбдор эканлиги ҳозирча маълум эмас. Император саройи бошқармасининг билдиришича, император оиласи вакиллари жабрланмаган.
Маълумот учун, малика Кико император Акихитонинг кичик ўғли шаҳзода Акисинонинг турмуш ўртоғи бўлади.
Изоҳ (0)