Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер сиёсатга қайтиш ва мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёнида асосий роль ўйнаш ниятида. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Sunday Times нашрига кўра, собиқ бош вазир «Уайтхолл яқинида институт очмоқда ва айрим юқори мартабали вазирлар билан яна сиёсатга қайтиш масаласида музокаралар олиб борди». «У Британия сиёсатида ўзи тўлдириши мумкин бўлган улкан бўшлиқ мавжуд деб ҳисоблайди», дейди газетанинг Блер билан Brexit’ни муҳокама этган манбаларидан бири.
Шу билан бирга, собиқ ҳукумат раҳбари на амалдаги бош вазир Тереза Мэй, на Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбинни ёқтирмайди ва уларни сиёсий саҳнадаги рақобатга яроқсиз шахслар деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)