Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Канпур шаҳри яқинида йўловчи поездининг 14 та вагони рельсдан чиқиб кетди, деб ёзади «ТАСС». Оқибатда 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 150 дан зиёди жароҳатланди.
NDTV телеканали маълумотларига кўра, поезд харобалари остидан 91 кишининг жасади чиқариб олинган. Қутқарув ишлари давом этмоқда, оғир техника, шу жумладан, автокранлар жалб қилинган. Ҳукумат қурбонлар ва жабрланганлар сони ортишидан хавфсирамоқда.
Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда, аммо асосий версия сифатида ҳозирча рельснинг синганлиги кўриб чиқилмоқда.
Ҳодиса Канпур шаҳридан 100 км масофада Пухрайан станцияси яқинида 20 ноябрь куни 02:30 да содир бўлган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди фожиа қурбонлари оилаларига ўз таъзиясини изҳор этди.
Изоҳ (0)