Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида 21 ноябрь, душанба куни юз берган портлаш оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлди, яна 1 нафари яраланди. Бу ҳақда Hama Press’на таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, портлаш Баграми туманида содир бўлди. Машинага ўрнатилган магнитли мина портлагани қайд этилмоқда.
Теракт кимга қаратилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳозирча ҳеч қайси террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)