10–18 ноябрь кунлари ҳиндистонликлар қиймати 5,45 триллион рупияга (80 миллиард доллар) тенг 500 ва 1000 рупия номиналли эски банкноталарни алмаштирди. Бу суммага банк депозитларидаги 5,12 триллион рупия ҳамда 33 миллиард нақд пул киради, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 8 ноябрь куни 500 ва 1000 рупия номиналли банкноталар истеъмолдан чиқарилишини эълон қилган эди. Ҳукумат шу йўл билан ноқонуний топилган пулларга қарши курашмоқчи.
Изоҳ (0)