Жанубий Корея прокурорлари мамлакат президенти Пак Кин Хенинг коррупция можаросига аралашиб қолган дугонаси Чхве Сун Силга расман айблов эълон қилди, деб ёзади «РБК».
Reuters маълумотларига кўра, иш доирасида президентнинг собиқ ёрдамчиси Ан Чжон Бомга ҳам айбловлар эълон қилинган. Пак Кин Хенинг ўзига эса ушбу иш бўйича айблов илгари сура олишмаяпти, чунки унда иммунитет мавжуд.
Чхве Сун Силь 3 ноябрь куни ҳибсга олинган эди. Прокуратура Пак Кин Хенинг яқин дугонасини давлатни бошқаришда иштирок этганликда, аниқроғи, махфий ҳужжатларни президентдан олиб, сўнг тасдиқлаганликда гумон қилди.
Бундан ташқари, терговчилар Чхве Сун Силь ўзининг Пак Кин Хе билан алоқаларидан фойдаланиб, Жанубий Кореянинг йирик корпорацияларини унга алоқадор фондларга хайрия киритишга мажбурлаган, деб тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)