Канаверал бурнидаги космодромдан Американинг GOES-R метеорологик сунъий йўлдоши ортилган Atlas V ракетаси учиб кетди, деб ёзади «Корреспондент.net». Парвоз Тошкент вақти билан 20 ноябрь куни 04:42 да амалга ошган.
GOES-R геостационар йўлдоши космик қурилмаларнинг янги авлодидир. Унинг метеорология жараёнларини кузатиш бўйича имкониятлари анча замонавий ва аниқ прогнозлар қилишда ёрдам беради.
Қурилма NASA ҳамда АҚШнинг океан ва атмосфера муаммолари бўйича миллий бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг орбитада ишлаш муддати ўн йилни ташкил қилади.
Учирилган йўлдош ушбу сериядаги биринчиси ҳисобланади, у муттасил режимда Ғарбий ярим шардаги атмосфера ҳолатини кузатиб боради.
Изоҳ (0)